Уйда якка тартибда таълим олиш

.

Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил етиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2015-йил 30-июнда 2691-сон билан Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтказилган қарорига асосан жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишлари ташкил етилади.

Уйда якка тартибда таълим олиш жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган, узоқ вақт даволанишга муҳтож ва тиббий кўрсатмаларга кўра доимий ёки вақтинча умумий ўрта таълим муассасаларига (бундан буён матнда мактаб деб юритилади) қатнай олмайдиган болалар (бундан буён матнда ўқувчилар деб юритилади) учун ташкил етилади.

Ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлаш мақсадида мактабнинг тегишли синфида ўқиётган болалардан икки ёшга ошган ўқувчиларни ҳам ушбу синфда уйда якка тартибда таълим олишга жалб қилишга рухсат етилади.

Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат.

Қуйидагилар уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларнинг умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари ҳамда улар асосида ишлаб чиқилган (ақли заиф болалар учун) махсус таълим талабларига мувофиқ билим олишларини таъминлаш;

баркамол, жисмонан ва маънавий соғлом шахсни вояга етказиш, ўқувчиларда маданий-маърифий қадриятларни, фуқаролик ва ватанпарварлик ҳисларини шакллантириш;

таълим бериш жараёнида ўқувчиларнинг соғлиғини ҳимояловчи дарс жадвалига риоя етилишини таъминлаш.

Ўқувчиларнинг уйда якка тартибда таълим олишини ташкил етиш

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015-йил 10-июндаги "Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган ҳамда узоқ вақт даволанишга муҳтож болаларнинг уйда якка тартибда таълим олишларини ташкил етиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (30.06.2015-йил, 2691-сон билан рўйхатдан ўтган) асосан ташкил етилади.

Мактаб директорлари мактаб жойлашган ҳудудда яшайдиган ўқувчиларни аниқлайдилар, рўйхатга оладилар ҳамда уларни уйда якка тартибда таълим олиш учун жалб қилиш чораларини кўрадилар.

Ўқувчини уйда якка тартибда таълим олишини белгилаш унинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган тиббий-маслаҳат комиссиясининг (бундан буён матнда тиббий-маслаҳат комиссияси деб юритилади) тиббий хулосасига асосан туман (шаҳар) халқ таълими бўлими томонидан амалга оширилади.

Уйда якка тартибда таълим беришнинг асосий мақсади ўқувчиларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратишдан иборат.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu