Сайт тест режимида ишламоқда

Alef рақамли таълим платформаси, big data, сунъий интеллект технологиялари ҳамда янгича баҳолаш…

17 март 2023 йил
image

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигидаги вазирлик делегацияси Бирлашган Араб Амирликларининг Alef Education ташкилоти бош офисида бўлишди.

Делагация ташкилот Бош директори Жефри Алонсо ва компания вакиллари томонидан кутиб олинди.

Учрашув аввалида Alef Education раҳбарияти вазирлик делегацияси учун Alef рақамли таълим платформасининг имкониятлари тўғрисида тақдимот қилишди.

Ўзаро учрашувлар давомида:

Alef таълим платформасини Ўзбекистонда маҳаллий шароитга мослаштирилган ҳолда жорий этиш, катта ҳажмдаги маълумотлар (Биг Дата) ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда таълим бошқарувида энг оптимал қарор қабул қилиш бўйича Республикамиз ҳудудида тажриба-синов лойиҳасини ишга тушириш, форматив ва сумматив баҳолаш механизмини йўлга қўйиш каби йўналишларда яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Alef рақамли таълим платформаси нима?

Мазкур платформа ўқувчилар билимини баҳолаш, педагоглар фаолиятини ўқувчилар билимига асосланган ҳолда катта ҳажмдаги маълумотлар (Big Data) ва сунъий интеллект ёрдамида баҳолаб бориш, ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини тизимдаги маълумотлар таҳлили асосида прогнозлаш, араб тилини чет тили сифатида ўқитиш ҳамда STEAM йўналишидаги таълимни онлайн платформа ёрдамида йўлга қўйиш каби имкониятларга эга платформа ҳисобланади.

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu