Сайт тест режимида ишламоқда

“Биз спортчилар оиласимиз” шиори остида ўтказилган онлайн спорт танлови ғолиблари аниқланди

1 февраль 2023 йил
image

Хабар берилганидек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан қишки таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Биз спортчилар оиласимиз” шиори остида онлайн спорт танлови эълон қилинган эди.

Танловда муносиб қатнашиб, ғолибликни қўлга киритган иштирокчи оилалар аниқланди.

1-ўрин — Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 97-умумий ўрта таълим мактабининг 1-синф ўқувчиси Ҳумоюн Бердиқобиловлар оиласи

2-ўрин — Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 21-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Ширин Ахматалиевалар оиласи

3-ўрин — Жиззах вилояти, Арнасой туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабиниг 3-синф ўқувчиси Анора Рахмонбердиевалар оиласи, ғолиб деб топилди.

 

Ғолиб ва совриндор бўлган иштирокчи оилалар Ўзбекистон "Ёшлик" жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши томонидан муносиб тақдирланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu