“ОЛИМПИАДА ИШТИРОКЧИЛАРИ УЧУН ХАЛҚАРО ТРEНИНГЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ” - ВАЗИР

8 январь 2023 йил
image

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ўқитувчилар олимпиадаси” ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур олимпиада математика, физика, кимё ва биология фанларидан ўтказилди.

Унда вилоят босқичларидан ғолибликни қўлга киритган ўқитувчилар иштирок этишди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳам иштирок этди.

Пойтахтимиздаги 118-умумтаълим мактабида ўтказилган мазкур олимпиада мусобақаларида математика, физика, кимё ва биология фанлари доирасида жами 168 нафар ўқитувчи қатнашди. Якуний натижалар олимпиаданинг тегишли ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланиб борилди.

Маросим давомида “Ўқитувчилар олимпиадаси” Республика босқичида асосий ўринларни эгаллаган қуйидаги ғолиб иштирокчилар вазирликнинг Диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Биринчи ўрин:

Математика фани бўйича — Зафар Жумаев, Навоий вилояти, Навоий шаҳар, 11-сонли мактаб ўқитувчиси

Физика фани бўйича — Яхшимурод Қурбонов, Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, 8-сонли мактаб ўқитувчиси

Кимё фани бўйича — Амин Саидов, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, 35-сонли мактаб ўқитувчиси

Биология фани бўйича — Миржалол Ахмедов, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, 35-сонли мактаб ўқитувчиси

Иккинчи ўрин:

Математика фани бўйича — Дониёр Ҳамраев, Бухоро вилояти, Олот тумани 10-сонли мактаб ўқитувчиси

Физика фани бўйича — Дилмурод Ортиқбоев, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳар, 13-сонли мактаб ўқитувчиси

Кимё фани бўйича — Фарход Ашуров, Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, 77-сонли мактаб ўқитувчиси

Биология фани бўйича — Уйғун Сувонов, Самарқанд вилояти, Каттақўрғон шаҳар, 3-сонли мактаб ўқитувчиси

Учинчи ўрин:

Математика фани бўйича — Сардор Қурбонов, Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, 31-сонли мактаб ўқитувчиси

Физика фани бўйича — Саиджон Хамроқулов, Бухоро вилояти, Қоракўл тумани, 6-сонли мактаб ўқитувчиси

Кимё фани бўйича — Пирмуҳаммад Сафаров, Тошкент вилояти, Зангиота тумани, 33-сонли мактаб ўқитувчиси

Биология фани бўйича — Садоқат Қўчқорова, Бухоро вилояти, Жондор тумани, 1-сонли мактаб ўқитувчиси

Шунингдек, “Ўқитувчилар олимпиадаси” Республика босқичи якуний натижаларига кўра, 4-,5-,6-ўринларни эгаллаган бир гуруҳ иштирокчи-ўқитувчилар ҳам вазирлик томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг ўқитувчилар учун вазир билан “очиқ мулоқот” ташкил этилди. Унда педагоглар янги вазирга ўзларини қизиқтирган саволлар ва соҳага оид таклифлар билан мурожаат қилишди.

Ўзаро дўстона ва самимий руҳда ўтказилган мулоқот давомида ўқитувчилар томонидан таълим соҳасига доир жумладан, олимпиада мусобақаларини ўтказиш жараёнларини янада такомиллаштириш, мактабларда сифатли таълимни таъминлаш, дарслик ва турли фанлар сифатини оширишга доир қатор муҳим таклифлар ўртага ташланди.

Тадбир сўнгида Ҳилола Умарова ҳар бир вилоят кесимида Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактабларининг хорижий мутахассислари билан семинар-тренинглар ташкил этиш ҳақида топшириқ берди.

Мазкур тренинглар ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлашга қаратилади.

Педагоглар жамоаси томонидан мазкур ташаббус қизғин қарши олинди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu