Хабар берилганидек, бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда жойлашган Халқаро конгресс марказида “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди. Шунингдек, мазкур кўргазма доирасида юртимиздаги умумтаълим мактабларида меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ фаол ўқитувчилар билан учрашди.
![](/uploads/content/VzhKVXcpoTWpcn5_YEF2wMMkvT-BpDT3.jpg)
Учрашув доирасида ўқитувчилар билан самимий мулоқот олиб борган Президент эсдалик учун тадбир иштирокчилари билан фотосуратга тушди.![](/uploads/content/riMiZ6Bt6pr2_KtrOXddFMR9swcX7T_e.jpg)
Давлатимиз раҳбарининг тегишли топшириғига асосан, бугун Халқ таълими вазирлигида тадбирда иштирок этган бир гуруҳ ўқитувчиларга мазкур эсдалик фотосуратлари топширилди.
![](/uploads/content/fuvd-X6_-WlHtIeOAONvi5zIpa7jdhtA.jpg)
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ўқитувчиларга Давлатимиз раҳбари дастхати туширилган фотосуратларни топширар экан, бугунги мулоқотда билдирилган соҳага доир фикрлар мактаб ўқитувчилари фаолиятида катта аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
![](/uploads/content/acePai1zBjC_3PW0uUnmKi7jiuuuNLVr.jpg)
Устозлар Президент томонидан тақдим этилган ушбу совғалар ва кўрсатилган юксак эҳтиром учун яна бир бор ўз миннатдорлигини билдириб ўтди.
![](/uploads/content/6TyBbOjEx59QvqU7-DqNCSXFw5aACWTA.jpg)