Сайт тест режимида ишламоқда

Жорий йилда 807 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди

28 декабрь 2022 йил
image

2022 йилда Инвестиция, “Обод қишлоқ” ва Обод маҳалла” ҳамда қўшимча дастурлар доирасида, шунингдек, маҳаллий бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан халқ таълими тизимидаги жами 807 та умумтаълим мактабида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан:

Инвестиция дастури доирасида — 341 та;

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доирасида — 257 та;

Президентнинг ҳудудларга ташрифлари давомида берилган топшириқлар асосида — 51 та;

маҳаллий бюджет ва ҳомийлик макблағлари ҳисобидан — 30 та умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш;

128 та хом ғиштдан қурилган филиал биноларини қайта қуриш ишлари бажарилди.

 

Мазкур мақсадлар учун жами 3,2 трлн. сўм бюджет маблағлари йўналтирилди.

 

Ҳозирги кунда:

 

35 та янги мактаб бинолари қурилди ҳамда 28 096 нафар ўқувчи ўрни яратилди;

474 та мактаб реконструкция қилиниши натижасида 100 010 қувватли қўшимча ўқув бинолари қурилди;

280 та мактабнинг 196 560 ўринли мавжуд бино ва иншоотлари мукаммал таъмирланди;

128 та хом-ғишт ва лой-пахсадан қурилган мактаб филиали бинолари замонавий қиёфада қайта барпо этилди;

516 та умумтаълим мактаби мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва бошқа техник воситалар билан жиҳозланди.

Шунингдек: 

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан тасдиқланган “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 942 та таълим муассасасининг моддий-техник таъминоти ва инфратузилмаси янада яхшиланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu