Сайт тест режимида ишламоқда

Махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари иштирокида киберспорт ўйинлари ўтказилди

3 декабрь 2022 йил
image

“3 декабрь — Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан республикамизнинг барча ҳудудларида тегишли вазирлик ва ташкилотлар томонидан қатор маданий ва спорт тадбирлари ташкил этилмоқда.

Бугун Халқ таълими, Ахборот тeхнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирликлари ҳамда Киберспорт ассоциацияси ҳамкорлигида пойтахтимиздаги кар ва таянч аъзосида нуқсони бўлган болалар мактаб-интернатларининг 200 нафар тарбияланувчилари иштирокида киберспорт ўйинлари ўтказилди.

Беллашув аввалида ташкил этилган тантанали тадбир давомида сўзга чиққан Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ва бошқа мутасаддилар сўнгги йилларда имконияти чекланган юртдошларимизга давлатимиз томонидан ҳар томонлама кўмак берилиб, уларнинг ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишлари учун барча зарур чоралар амалга ошириб келинаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, мамлакатимиздаги мавжуд махсус мактаб-интернатлари ва интерактив синфларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг сифатли таълим олишлари учун қулай шароит ва имкониятлар яратилганлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида ўтказилган киберспорт ўйинлари давомида махсус мактаб-интернатлари ўқувчиларининг мазкур спорт тури бўйича эгаллаган билим ва маҳоратлари синовдан ўтказилди.

Шунингдек, киберспорт ўйинларида фаол иштирок этган ўқувчилар ҳомийлар томонидан муносиб тақдирланди.

info@xtv.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu