Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда таълим бериш сифатини ошириш ҳамда улар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Халқ таълими вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар олдига қатор вазифалар қўйилган.
Жумладан, режадан келиб чиқиб, кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни Брайль алифбосида дарсликлар билан таъминлаш ҳамда илк бор дарсликларнинг аудиокитоб форматини жорий қилиш бўйича зарур чораларни амалга ошириш белгиланган.
Халқ таълими вазирлиги томонидан 2022-2023 ўқув йилида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари учун 35 номда 41 459 нусха Брайль ёзувидаги дарслик ва ўқув-методик мажмуаларни чоп этиш ва 12 номдаги аудиокитоблар яратиш ишлари ташкил этилди.