Жомбойлик ўқувчи АҚШнинг Колорадо Университетига ўқишга қабул қилинди

28 ноябрь 2022 йил
image

Бугунги кунда юртимизда иқтидорли ёшлар кўп. Улар ўз билимлари орқали эришаётган ютуқлари орқали нафақат устоз ёки ота-оналарига раҳмат олиб келишмоқда, балки ўз келажаклари учун муносиб пойдевор яратишмоқда.

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 18-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Аббос Қувондиқов ана шундай изланувчан ёшлардан.

Мактабнинг 5-синфидан буён инглиз тилини катта қизиқиш билан ўрганиб келаётган Аббос ҳозирда АҚШнинг Колорадо Университетига муддатидан олдин ўқишга қабул қилинди. Қувонарлиси, қўшимча равишда мазкур Университетнинг 32 минг долларлик таълим грантини қўлга киритди.

Аббоснинг таъкидлашича, ўз билимини синовдан ўтказиш мақсадида ҳозирга қадар АҚШ, Буюк Британия, Жанубий Корея ҳамда Япониядаги жами 17 та хорижий олийгоҳга ҳужжат топширган.

Жорий йилнинг июнь ойида IELTS имтиҳонларида қатнашиб, 7 бални қўлга киритган Аббос келажакда IT соҳасида етук мутахассис бўлиб етишиш ҳамда ушбу йўналиш бўйича олган билимлари билан юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилган.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu