Самарқанд вилоятида ҳозирга қадар 196 400 туп турли хилдаги дарахт кўчатлари экилди

25 ноябрь 2022 йил
image

Айни кунларда юртимиз бўйлаб қизғин давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари Самарқанд вилоятидаги барча умумта֦ълим мактабларида уюшқоқлик билан ташкил этилмоқда.

Хусусан, вилоятнинг Қўшработ туманидаги мавжуд мактаблар ҳудудидаги бўш ер майдонларида “долзарб 40 кунлик” доирасида 10 000 га яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Шунингдек, тумандаги “Қоратош” ва “Жўш Ота” маҳаллаларидаги катта ва ички йўллар атрофини ободонлаштириш мақсадида 2 500 дан ортиқ қайрағоч ва гилос кўчатлари, 7000 дона атиргул қаламчалари экилди. Мазкур ишларни амалга оширишда тумандаги “Йўл кўклам” унитар корхонаси билан ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Маълумот учун айтиш лозимки, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Самарқанд вилоятидаги умумтаълим мактаблари ҳудудига ҳозирга қадар 63 100 туп манзарали, 25 900 туп мевали, 107 400 туп бута, жами 196 400 туп турли хилдаги дарахт кўчатлари экилди.

Айни вақтда мазкур лойиҳа доирасида вилоят мактаблари ҳудудига дарахт кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.

 

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu