Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Корея Республикасининг Миллий институтида (NHI) Ўзбекистондаги давлат идоралари ва ташкилотларнинг кадрлар бўйича масъул ходимлари иштирокида қисқа муддатли малака ошириш дастурлари ташкил этилди.
Ушбу малака ошириш курсларида Халқ таълими вазирлигининг Инсон ресурсларини ривожлантириш бошқармаси масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқда.
Дастур доирасида Кореянинг давлат хизмати тизими, иқтидорли кадрларни ишга жалб қилиш сиёсати, давлат хизматига кириш имтиҳонига тайёргарлик, давлат хизматчиларининг захира тизими йўналишларига доир қатор учрашув, семинар ва тренинглар ўтказилмоқда.
Малака ошириш тадбирлари жорий йилнинг 19 ноябрига қадар давом этади.