Куни кеча олий таълим муассасаларига мақсадли қабул параметрлари асосида ўқишга тавсия қилинган ўрта-махсус маълумотли ўқитувчилар рўйхати эълон қилинган эди.
Айрим педагоглар Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилиб, юқори балл олишган бўлсада, мазкур рўйхатга киритилмаганлигини билдиришмоқда.
Ушбу ҳолат бўйича қўшимча равишда қуйидагилар маълум қилинади:
Юқорида қайд этилган рўйхатдан ташқари, Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларига тавсиянома асосида мутахассислиги бўйича 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизлар рўйхати ҳам тасдиқланиб, тегишли олий таълим муассасаларига етказилган.
Ушбу рўйхатга ҳам умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўрта-махсус маълумотли ўқитувчилар киритилган.
Шу ўринда ушбу ҳаволадаги рўйхатда келтирилган ўқитувчилар тегишли олий таълим муассасаларига мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз.