Тошкент вилоятидаги 21 та мактабда ҳомийлик асосида қуёш электр панеллари ўрнатилмоқда

28 октябрь 2022 йил
image

Мамлакатимиздаги ижтимоий объектларни энергия тежовчи технологиялар билан таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятидаги 21 та умумтаълим мактабларига “Falkon Hunting Solutions” МЧЖнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қуёш электр панеллари ўрнатилмоқда. Бугунги кунда мазкур қуёш электр панелларини ўрнатиш бўйича дастлабки тайёрлов ишлари кетмоқда.

Айни вақтда вилоятнинг Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарларидаги белгиланган мактабларда қуёш панелларини ўрнатиш жойларини белгилаш ва қурилиш ишларига тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Чирчиқ шаҳридаги 3-, 4-, 7-, 9-, 20-сонли умумтаълим мактабларида ўрнатиш жойлар белгиланиб, дастлабки ишлар бошланган.

Шунингдек, Янгийўл шаҳридаги 4 та — “Бахт” МФЙда жойлашган 2-сонли, “Рамадон” МФЙда жойлашган 3-сонли ва “Мезон” МФЙда жойлашган 10-сонли мактабларда 15 кВт қувватли, “Бахт” МФЙда жойлашган 6-сонли мактабда 25 кВт қувватли қуёш электр панеллари ўрнатилмоқда.

Ҳозирда пудратчи ташкилот томонидан Тошкент ва Қибрай туманларидаги мактабларда қуёш электр панеллари ўрнатиш бўйича механик монтаж ишлари олиб борилмоқда.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu