Ишга кириш хоҳишини билдирган 150 нафардан ортиқ талабалар Тошкент шаҳри мактабларидаги бўш иш ўринларига йўнатирилди

11 октябрь 2022 йил
image

Университетда Халқ таълими вазирлиги ва Тошкент шаҳар халқ таълими бўлимларининг кадрлар масалалари бўйича ходимлари билан Тошкент шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабларидаги бўш иш ўринларига талалабаларни ишга жойлаштириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат университет ва Тошкент шаҳридаги халқ таълими бўлимларининг кадрлар масалалари бўйича масъул ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Суҳбат давомида университетда таҳсил олаётган 3-4 курс талабаларидан ишга кириш хоҳишини билдирган 150 нафардан ортиқ талабаларни Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактабларидаги бўш иш ўринларига йўнатирилди ҳамда «4+2» тартибидаги амалиётларини ҳам ушбу мактабларда ўташларига имконият яртиш бўйича келишиб олинди.

 

Низомий номидаги Тошкент давлат
педагогика университети матбуот хизмати

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu