Халқ таълими вазири Жиззах вилоятидаги таълим муассасаларини кўздан кечирмоқда

8 октябрь 2022 йил
image

Халқ таьлими вазири Бахтиёр Саидов Жиззах вилоятидаги таълим муассаларини ўрганиш давомида вилоят халқ таълими бошқармасининг янги биносида яратилган шароитларни бориб кўрди ва шу ерда ходимлар билан мулоқот қилди.

“Халқ таълими тизимида методистларнинг ўрни муҳим, агар улар ўзларига юклатилган вазифаларни масъулият билан бажарса, ўқитувчиларга методик ёрдам кўрсатилса, мактабда ўзгаришлар бўлади” деб таъкидлади вазир методистлар билан суҳбатда.

Мулоқот давомида таълим даражаси паст мактабларни алоҳида назоратга олган ҳолда уларга амалий ёрдам кўрсатиш, олий таълим муассалари билан бирга Мобиль методик гуруҳлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш, Миллий таълим маркази билан ўзаро ҳамкорликда методик хизмат кўрсатиш, мактабларда метод бирлашмалар фаолиятини жонлантириш юзасидан топшириқлар берилди. Янги бинода ходимлар учун яратилган қулай шароитлар эьтироф этилди.

Шунингдек, Жиззах шаҳридаги 1-сонли мактабда 960 ўринли қўшимча бино қурилиши жараёнлари билан танишди. Қурилиш ташкилотига қўшимча ресурс ва ишчи кучини жалб этган ҳолда ишларни жадаллаштириш, энг муҳими қурилиш сифатига алоҳида эътибор бериш юзасидан кўрсатма берилди.

Мазкур мактабда айни кунда 1040 ўринли бинода 2000 дан ортиқ ўқувчилар тўлиқ 2 навбатда таълим олмоқда, яқин кунларда қўшимча 960 ўринли бино фойдаланишга топширилгандан сўнг таълим жараёни қарийиб бир навбатга ўтказилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu