Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманидаги мактаб педагоглари билан таълимни ривожлантириш борасида фикр алмашилди

7 октябрь 2022 йил
image

Шаҳрисабз тарихдан вилоятнинг цивилизация маркази бўлиб, бугунги кунда ҳам интеллектуал салоҳияти юқори шаҳар ҳисобланади. Шаҳар мактабларида ҳам таълим даражаси вилоят миқёсида юқори ўринларда. Шу боис, вазирлик ишчи гуруҳи шаҳардаги 13-мактаб ҳамда 1-мактаб-интернати фаолияти билан танишди.

Айни вақтда 13-мактабда 3 200 нафар, 1-мактаб-интернатда 400 нафардан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Мактаб маъмурияти ва педагоглар билан мулоқот қилиниб, таълимни янада ривожлантириш борасида таклифлар тингланди. Ушбу мактабларда тўпланган кўп йиллик тажриба ва ўзига хос ижобий анъаналарни вилоятнинг бошқа мактабларига ҳам татбиқ этиш учун педагогларни тажриба алмашиш учун юбориш тавсия этилди.

Шунингдек, Китоб туманидаги 4-, 5- ва 95-мактабларда ҳам бўлиб, яратилган шароитлар, ўқув хоналари ва спорт залининг аҳволи кўздан кечирилди.

Туман ҳокимлиги кўмагида 4-ва 5-мактабларнинг спорт залларини таъмирлаш зарурлиги таъкидланди. 4-мактаб бир неча ўқув хоналарининг полларини таъмирлашга кўрсатма берилди.

Мактаб раҳбарлари билан мавжуд муаммолар, таълим жараёнлари, мактабдаги ижтимоий-маънавий муҳит, педагоглар кайфияти, адолатли дарс тақсимоти юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, педагоглар масъулияти тушунтириб берилди. Ўқувчиларни шунчаки билимли эмас, комил инсон ва мустақил дунёқарашга эга бўлган шахс сифатида тарбиялаш зарурлиги уқтирилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu