Қашқадарёда Финляндиядан таклиф этилган мутахассис билан ўқитиш методикасини ошириш масаласида фикр алмашилди

6 октябрь 2022 йил
image

Қашқадарё сафари давомида Халқ таълими вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳи вилоят халқ таълими бошқармасининг янги биноси, ходимларга яратилган шароитлар билан танишди. 

Шу ернинг ўзида Финляндиядан таклиф этилган мутахассис Launaskorpi Petri билан мулоқот қилиниб, мамлакатимиз таълим тизими, ўқувчиларга сифатли таълим бериш, уларни мустақил фикрлашга ўргатиш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, замонавий методикалар борасида фикр алмашилди. Финляндиялик мутахассиснинг вилоят методист ва ўқитувчилари билан ўтказилаётган ўқув машғулотларида иштирок этилди. Мулоқот давомида Вазир машғулотларнинг самарали ўтилаётганлиги билан қизиқди. Финляндиянинг энг илғор методикаларини қисқа фурсатларда ўрганиб, мактабдаги дарс жараёнларига татбиқ этиш зарурлиги ҳақида тавсиялар берди.

Шунингдек, вилоят халқ таълими бошқармаси ходимлари билан ҳам суҳбатлашиб, янги бинода яратилган шароитлардан фойдаланган ҳолда янада шижоатни ошириш зарурлиги таъкидланди. Хусусан, вилоят ХТБ психологик хизмат ходимларига шунчаки ўқувчиларни касбий лаёқатини аниқлаш билан чегараланмасдан, уларни касбларга йўналтиришга асосий вазифа эканлиги тушунтирилди. Шу билан бирга, мактабларда соғлом маънавий муҳитни яратишда педагоглар билан бирга ота-оналар ҳам психологик ёрдам кўрсатиб бориши зарурлиги таъкидланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu