Мактаб битирувчиларининг 2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари натижаси таҳлил қилинди

5 октябрь 2022 йил
image

Хабар берилганидек, 2022 йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари (тест синови)да мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари таҳлил этилди. Таъкидлаш жоизки, ушбу маълумотлар Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тайёрланди.

2022 йилда жами 385 437 нафар мактаб битирувчиларидан 295 393 нафари, ёки 77 фоизи олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида иштирок этган. Уларнинг 85 869 нафари ёки 23 фоизи давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган бўлиб, бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан +4% га, 2020 йилга нисбатан +12% га ошган.
 
Хўш, тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари қандай бўлди?
 
Мамлакатимиз миқёсида мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичи 76,1 баллни ташкил этган бўлиб, бу натижа 2021 йилга нисбатан +1,2 баллга, 2020 йилга нисбатан +6,3 баллга ошганганлиги кўрсатиб турибди (2020 йилда 69,8 балл, 2021 йилда 74,9 балл).
 
Паст кўрсаткичли мактаблар алоҳида назоратга олинди
 
Мактаб битирувчиларининг ўртача балл кўрсаткичлари бўйича ўтиш балидан паст (56,7 баллдан) бўлган юртимиздаги 519 та умумтаълим мактаб ҳозирда алоҳида назоратга олинган бўлиб, уларда ўқув-тарбия жараёнларини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳорати ва салоҳиятини ошириш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
 
Шу ўринда мактабларда таълим сифатини ошириш зарурлигини инкор қилмаган ҳолда, йўлга қўйилаётган ислоҳотлар ва жараёнлар натижаси бир кунда амалга ошмаслиги ҳамда мактаб битирувчиларининг тест синовларидаги ўртача балл кўрсаткичлари натижаси йилдан йилга яхшиланиб бораётганлигини айтиб ўтиш жоиздир.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu