Жорий йилда Халқ таълими вазирлиги томонидан “5 ташаббус – ахборот технологиялари билан” шиори остида “Роботлар жанги” мусобақаси ўтказилди.
Айтиш лозимки, бу каби танловлар ўқувчи-ёшларда келажакда инженерлик йўналишидаги янги ихтироларни кашф этиш ва дунё бозорида ўзбек брендини яратишда замин бўлиб хизмат қилади.
Мусобақанинг мактаб босқичида 1 226 нафар, туман (шаҳар) босқичида 430 нафар, ҳудудий босқичларда 195 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Мазкур мусобақа жараёнлари вазирликнинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри ёритиб борилди.
Мусобақа иштирокчилари орасидан 39 нафар энг кучли робот эгалари, ғолиб деб топилди. Уларга жорий йил октябрь ойининг охирги 10 кунлигида Халқ таълими вазирлиги томонидан диплом, медал ва эсдалик совғалари топширилади.
“Роботлар жанги” мусобақаси ғолиб ва совриндорлари билан қуйида танишишингиз мумкин.
Юклаб олиш