Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма қарорига мувофиқ ҳар йили анъанавий тарзда ўқувчилари “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида бир марталик мукофот пули билан тақдирлаб келинмоқда.
Жорий йилда ҳам ўқувчилари “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли якунлаган умумтаълим мактабларининг 100 нафар энг яхши “Информатика ва ахборот технологиялари” фани ўқитувчилари 5 400 000 cўм миқдорида пул мукофотини қўлга киритди.
Танлов ғолиблари рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин: https://docs.google.com/.../1KIwpZZBNrjRmNlsoCr3g.../edit...
Халқ таълими вазирлиги номидан танловда ғолиб бўлган барча устозларни чин қалбдан табриклаймиз.
Ютуқлар бардавом бўлсин!