Бугун доригарликлар учун қўшалоқ байрам. Сабаби Мустақиллигимизнинг 31 йиллик тўйи тантаналарига ҳамоҳанг тарзда ҳудуддаги 49-умумтаълим мактаби учун қўшимча бино қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Мазкур мактабнинг анча йиллар илгари ҳашар йўли билан қурилган биринчи биноси яроқсиз ҳолатга келиб қолгани боис ўқувчилар 2012 йилда қурилган бинода 2 сменада таҳсил олишар эди.
Бугунга келиб эса Инвестиция дастури асосида 240 ўринли қўшимча бино 2 млрд. 520 млн. сўм маблағ эвазига қуриб битказилди.
Қўшимча бино қурилиши натижасида 510 нафар ўқувчи 1 сменада таълим олиш имконига эга бўлиб, мактабнинг 50 нафар фан ўқитувчилари томонидан ўқувчилар билан қўшимча ишлаш, замонавий ўқув жиҳозлари, АКТлардан фойдаланган ҳолда юқори натижаларга эришиш имконияти ошди.