Янги ўқув йилида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва мактабларда психологик хизмат сифатини янада ошириш масалалари муҳокама этилди

18 август 2022 йил
image

Жорий йилнинг 16-18 август кунлари республикамиз миқёсида янги ўқув йилида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва уларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, инклюзив таълимни жорий этишда кўмаклашиш ҳамда мактабларда психологик хизмат сифатини янада ошириш мақсадида психологлар форуми бўлиб ўтди. 

Мазкур форумда барча шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган "Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш маркази" услубчилари ҳамда умумтаълим мактаблари психологлари иштирок этди.

Тадбир давомида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази мутахассислари томонидан таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган амалиётчи психолог ва методистларга ўқувчи-ёшларни  касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда уларда ҳаётий кўникмаларни шакллантириш, психологик хизмат ва инклюзив таълим бўйича янги 2022-2023 ўқув йилида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар батафсил тушунтирилди.

Шу билан бир қаторда, форум доирасида ўқувчи-ёшларни мактаб давридан замонавий касб-ҳунар эгаллашига бўлган қизиқишини оширишда психологларнинг асосий ўрни, таълим муассасаларида психологик хизмат сифатини янада ошириш ва инклюзив таълимни жорий этиш бўйича устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu