Маълумки, туман ҳокимининг ташаббуси билан халқ таълими тизимида янгича ёндашувлар жорий этилиб, ўқувчи ва ўқитувчиларни рағбатлантириш бўйича янгича ташаббуслар илгари сурилаётганлиги ҳақида хабарингиз бор.
Хусусан, туман ҳокимлиги томонидан йил давомида "5 ташаббус олимпиадаси доираси", "Ҳоким олимпиадаси", "Бир ойда иккита китоб ўқийман" каби кўрик танловларда юқори ўринларни қўлга киритган директорлар, жумладан, 13-мактаб директори Достон Рустамов, 14-мактаб директори Ҳотам Ҳасанов, 17-мактаб директори Ҳокима Идиеванинг Дубайга бепул саёҳати ташкиллаштириб берилди. Мактаб директорлари 8 августдан 14 августгача Дубай шаҳрига саёҳат қилиб, Ўзбекистонга қайтди.
Қувонарлиси, туман ҳокимининг ушбу ташаббуси тумандаги барча мактаб директорларини руҳлантирди. Янги ўқув йилида барча халқ таълими ходимлари янада шижоат ва фидоийлик билан самарали меҳнат қилиб, эътирофга сазовор бўлишни мақсад қилдилар.
"Ўқитувчи шаънини нақадар улуғларга кўтарганингиз учун, бизга берилган шу қадар эътибор учун сизга миннатдорчилик билдираман",-деди Ҳокима Идиева.
Ғиждувон туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати