Янги ўқув йилига тайёргарлик юзасидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятларидаги бир қатор мактабларда амалга оширилаётган қурилиш бунёдкорлик ишлари вазирлик мутасаддилари томонидан ўрганилди.
Оpenbudget.uz платформаси орқали Тошкент шаҳрида 57 та мактабларга 34,3 млрд.сўмлик маблағлар ютиб олинган бўлса, ушбу кўрсаткич Тошкент вилоятида 86 та мактабларга 34,6 млрд.сўмлик маблағлар натижасида ютиб олинган бўлиб, бугунги кунда барча мактабларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Тошкент шаҳрида 16 та инвестиция дастурига киритилган, 17 та “Обод маҳалла” дастури асосида бўлса, Тошкент вилоятида инвестиция дастурига кўра 37 та, “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури бўйича 17 та умумтаълим мактабларида қурилиш таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Жорий йилнинг 9 августида Тошкент вилоятидаги реконструкция қилинаётган Қибрай тумани 46-сонли ҳамда Тошкент шаҳридаги реконструкция қилинаётган 35-54-сонли мактабларда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари ҳолати жойида ўрганилиб, ишларни жадаллаштириш ва янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтириш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.