Сайт тест режимида ишламоқда

Нукус шаҳрида ўтказилаётган сайёр қабул давомида фуқароларнинг турли мурожаатларига ечим топилмоқда

3 август 2022 йил
image

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Истиқлол” болалар дам олиш марказида Ӯзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ӯринбосари Улуғбек Мухаммадиев раҳбарлигида сайёр қабул ӯтказилмоқда.

Жорий йилнинг 2 августидан бошланган мазкур сайёр қабул давомида Ӯзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ӯринбосари Ваҳобжон Ражапов ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Ахмед Наримбетовлар томонидан вазирлик тизимига оид келиб тушган мурожаатлар ўрганиб чиқилмоқда.

Келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, қолган мурожаатлар ўрганиб чиқиш учун ўрнатилган тартибда назоратга олинди.

Қабул давоми билдирилган мурожаатлар асосан 1-синфга қабул ва унинг тартиби, фарзандини ўқишини бир мактабдан бошқа мактабга кўчириш ҳамда иш билан таъминлаш каби масалалардан иборатдир.

Халқ таълими вазири ўринбосари Ваҳобжон Ражапов ҳамда вазирликнинг тегишли масъул ходимлари, шунингдек, Нукус шаҳар ва туман халқ таълими бӯлими масъул раҳбарлари томонидан  фуқароларнинг барча мурожаатларига батафсил жавоб берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu