Андижон мактаблари директорлари билан таълимни ривожлантириш масаласи муҳокама этилди

28 июнь 2022 йил
image

Давлат Раҳбарининг халқ таълими тизимини ривожлантириш борасида белгилаб берган вазифалари ҳамда соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни энг қуйи бўғин-мактабларгача етказиш ҳамда янги ўқув йили олдидан режаларни белгилаб олиш мақсадида Халқ таьлими вазири Бахтиёр Саидов Андижон вилоятидаги мактаб директорлари билан учрашди.

Учрашув “очиқ мулоқот” шаклида ўтказилиб, унда 700 нафардан ортиқ мактаб директори иштирок этди.

Учрашув аввалида халқ таълими тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг ижобий натижаларини айнан мактабларда намоён қилиши, ота-оналар, халқимиз тизимдаги ўзгаришларни мактаб орқали кузатиб бориши, айнан мактаб бутун жамиятни ўзгартириши, бунда биринчи навбатда мактаб директорига катта масъулият юкланиши таькидланди.

Учрашувда Андижон мактабларида ўзгаришлар бўлаётганини ота-оналар сезишлари, жамоатчилик вакиллари, маҳалла аҳолиси билиши, шунда соҳада ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлиши таъкидланди.

"Жамиятда ўқитувчи мавқеини ошириш- ўз қўлимизда, аниқроғи педагогларга боғлиқ"- дея таъкидлади вазир.

Шунингдек вазир мактаб психологлари фаолиятини такомиллаштириш ва масъулиятини ошириш ҳақида ҳам топшириқлар берди.

Учрашувда мактаб таълимини келгуси 5 йиллик ривожлантириш миллий дастури ва унда белгиланган вазифалар, соҳа ходимларига яратилаётган имкониятлар ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Тадбир якунида директорларнинг мактаб таълим сифатини яхшилаш юзасидан таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Маълумот учун: Андижон вилоятида 770 та умумтаълим мактабларида 571 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu