Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазири журналистларни 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан табриклади

25 июнь 2022 йил
image

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов халқ таълими фаолиятини кенг ёритишда фаоллик кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда вазирлик муассислигидаги нашрларнинг ижодкорлари билан 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан учрашув ташкил этди.

Учрашув чоғида ҳозирги кунда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари жамиятимизнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган чуқур ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, инсон  манфаатлари йўлидаги янгиланишлар кўзгусига, кенг халқ оммасини янгича фикрлашга, маънавий уйғоқликка, онгу тафаккуримизни ўзгартиришга даъват этадиган қудратли кучга айлангани алоҳида қайд этилди. 

Вазир журналистлар билан соҳада мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашар экан, жамиятнинг таълимга бўлган эътиборини янада оширишда оммавий ахборот воситаларининг қўллаб-қувватлаши алоҳида аҳамият касб этишини ва бу борада уларнинг ёрдамига суянишини таъкидлади. 

Тадбир сўнгида вазир таълим соҳасини ёритишда тинимсиз меҳнат қилаётган журналистларга ўз миннатдорчилигини билдириб, уларга келгуси ишларида зафарлар тилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu