Сайт тест режимида ишламоқда

Халқ таълими вазири «Бошланғич таълим» журнали жамоасини 30 йиллик юбилейи билан қутлади

25 июнь 2022 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирлик муассислигида чоп этиладиган “Бошланғич таълим” журнали ижодкорларини нашрнинг 30 йиллиги ҳамда 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табриклади.

Журнал ижодкорлари билан учрашув чоғида нашрнинг халқ таълими соҳасидаги аҳамияти, келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Вазир учрашув сўнгида нашр ижодкорларини қўшалоқ байрам билан қутлаб, келгуси ишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади.

«Бошланғич таълим» журнали 1992 йилдан чоп этиб келинади. Бугунги кунда журналда халқ таълими, хусусан, бошланғич синфлардаги янгиланишлар борасида тарғибот ишларини олиб бормоқда. Бунда дарслик ва ўқув қўлланмалари билан ишлаш бўйича янгиликлар, дарс ишланмалари, шунингдек, махсус таълим (имконияти чекланган болалар мактаблари)га оид дарс, тўгарак ва синфдан ташқари машғулот ишланмалари берилмоқда. Шу билан бирга нашр саҳифаларида муаллимлар фикр-мулоҳазалари, таклифларини ҳам жамоатчиликка ҳавола этмоқда.

 

 

 

 

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu