ҚАРШИ ШАҲРИДАГИ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МАВЖУД КАМЧИЛИКЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ МАҚСАДИДА ЎРГАНИШ ОЛИБ БОРИЛДИ

27 май 2022 йил
image

Айни пайтда Қашқадарёда бўлиб турган Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Қарши шаҳридаги 25-сонли мактаб ҳамда вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби фаолияти билан танишди.

photo2022-05-2721-45-27.jpg

1096 ўринга мўлжалланган 25-сонли мактабда қарийб 1000 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Мазкур мактаб 1987 йилда барпо этилган, айни вақтда мукаммал таъмирга муҳтож, шу боис, келгуси 2023 йилда Дастурга киритган ҳолда таъмирланиб, ўқувчиларга муносиб шароит яратиладиган бўлди.

photo2022-05-2721-45-25.jpg

Шу ернинг ўзида Қарши шаҳар халқ таълими бўлими мудири ва мактаб раҳбарига таълими соҳасидаги ижобий ўзгаришларга эришишда, эртанги келажак авлодни маънавий етук шахс сифатида тарбиялашда, тўғри касбларни танлаш орқали фаровон ҳаётга эришишда, умуман олганда мамлакат тараққиётида мактабнинг ўрни, педагогларнинг масъулияти тушунтирилиб, аниқ вазифалар белгилаб берилди.

photo2022-05-2722-15-16.jpg

Давлат Раҳбарининг шу йили апрель ойида вилоятга ташрифи давомида берилган топшириққа асосан вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан “Баркамол авлод” болалар мактаби учун бино ажратиш ва таъмирлаш вазифаси белгилаб қўйилган.

photo2022-05-2721-47-05.jpg

“Баркамол авлод” болалар мактаби раҳбарига яқинлашиб келаётган ёзги таътил даврида алоҳида режа ишлаб чиққан холда болаларни тўгаракларга қамровини ошириш юзасидан топшириқ берилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu