Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва уларни қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида халқ таълими ходимларига семинар ташкил этилди.
Ушбу семинарда туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ҳузурида ташкил этилган Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш жамғарма ҳисобидан ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш имкониятлари яратилганлиги, шунингдек, тизимида фаолият кўрсатаётган мудир ва методистларга уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолашда қандай мезонларга эътибор қаратиш лозимлиги каби масалалар мутахассислар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб тегишли тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди ва улар томонидан берилган таклифлар ҳам инобатга олинди.
.