БАХТИЁР САИДОВ ҚОНЛИКЎЛДА ҲОМИЙЛИК АСОСИДА ҚУРИЛАЁТГАН МАКТАБ ҚУРИЛИШИНИ КЎЗДАН КЕЧИРДИ

1 декабрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Мўйноқ туманидаги информатика ва ахборот технологияларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган 8-умумтаълим мактабида бўлди.

photo2021-12-0117-39-14.jpg

Мактаб ҳолатини кўздан кечирар экан Бахтиёр Саидов таълим муассаса ўқувчилари учун барпо этилган ётоқхонани тез фурсатларда жиҳозлар билан таъминлаш ва кейинчалик иқтидорли болаларни танлаб олиш орқали уни мактаб-интернатига айлантиришни таклиф этди.

photo2021-12-0117-38-33.jpg

Ўқувчиларнинг замонавий таълим олишлари учун мактабга компьютер синф жамланмаси ҳамда электрон доска совға қилинди.

photo2021-12-0117-38-41.jpg

Шундан сўнг вазир Қонликўлда жойлашган 24-умумтаълим мактабига йўл олди. Вазир мактаб ўқувчилари учун ҳомийлик маблағлари асосида қурилаётган 180 ўринли янги мактаб биносини кўздан кечирди. Мазкур мактаб биносининг қурилиши айни дамда мактабнинг эски биносида таҳсил олаётган 101 нафар боланинг замонавий шароитларда таълим олиш имкониятини яратади.

photo2021-12-0117-37-44.jpg

photo2021-12-0120-02-29.jpg

Қурилиш ишлари якунига етгач мактабга юқори малакали ўқитувчиларни жалб қилиш ҳамда иқтидорли болалар учун ихтисослашган синф очиш таклифлари илгари сурилди.

.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu