Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳамда А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институти рус тили фани ўқитувчилари малакасини баҳолаш ва оширишнинг самарали тизимини яратади.
Москвада бўлиб ўтган иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумида бу ҳақда меморандум имзоланди. Унга кўра, А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институти мутахассислари Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчиларининг касбий малакаларини синовдан ўтказади.
Тест синови ўзбекистонлик ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини баҳолашга қаратилган. Синов натижалари ўқитувчиларнинг компетенциялари - дарсларни қандай режалаштириш ва ўқитиш, гуруҳ ичидаги алоқаларни бошқариш учун қандай усуллардан фойдаланиш, лингвистик ва услубий асослар ҳақида батафсил маълумот тўплаш имконини беради.
Тест халқаро тест тизимлари тамойилларини - ҳаққонийлик, ишончлилик, шунингдек рус тилини чет тили сифатида ўқитиш бўйича рус методологиясининг асосий асосларини бирлаштиради. Келгусида тест синовлари ўқитишнинг ягона стандартини шакллантиришнинг асосий элементларидан бирига, шунингдек, Ўзбекистонда рус тили фани ўқитувчилари малакасини ошириш тизимининг асосий воситасига айланади.
Ҳамкорлик натижасида келгусида профессор-ўқитувчилар малакасини оширишнинг самарали тизимини ишлаб чиқилади. Янги стандартлар ўқитувчилар малакасини оширишнинг самарали усулларига ўтиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йилдан буён А.С.Пушкин номидаги рус тили давлат институти рус тилини ўқитиш бўйича МДҲ давлатларининг асосий ташкилоти ҳисобланади. Россия олий ўқув юртлари орасида рус тилини чет тили сифатидаги йўналишда ҳам етакчи ўринни эгаллайди.