БАХТИЁР САИДОВ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ

17 ноябрь 2021 йил
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан 2021 йилнинг 17 ноябрь куни Халқ таълими вазири лавозимига Бахтиёр Одилович Саидов тайинланди.

Бахтиёр Одилович Саидов Тошкент Давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Бахтиёр Саидов шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳакамаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг бир қатор давлатлардаги элчиси лавозимларида фаолият юритган.

Шу кунга қадар Халқ таълими вазири лавозимини эгаллаган Шерзод Хотамович Шерматов Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди.

Халқ таълими вазирлиги жамоаси Шерзод Хотамович Шерматовга бугунги кунга қадар мактаб таълими сифати, ўқитувчилар ҳамда мактаб нуфузини оширишга қўшган ҳиссаси ҳамда тизимда амалга оширган тарихий ислоҳотлари учун миннатдорлик билдиради ва унинг келгуси фаолиятида бунданда юксак зафарлар тилайди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu