Бугун 11 октябрь бутун дунё эътиборини қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига қаратиш мақсадида Халқаро қизлар куни (International day of the Girl Child) нишонланади.
ЮНEСКО маълумотларига кўра, 1995 йилдан буён бутун дунёда қизларни мактабга қамрови даражаси 73% дан 89% гача ошган, бугунги кунда университетларга қизлар йигирма йил аввалги билан таққослаганда уч баробар кўп ўқишга кирмоқда.
Қизларингизнинг таълим олишига эътибор қаратинг, имкон беринг, сармоя киритинг. Зеро, “Битта ўғил болани ўқитсангиз бир инсонга таълим берган бўласиз, битта қиз болани ўқитсангиз, бутун миллатга таълим-тарбия берган бўласиз".
2021 йил ушбу санада қизларга рақамли технология яратувчилари сифатида эътибор қаратилмоқда ва “Рақамли авлод. Бизнинг авлод" мавзусида кенг нишонланмоқда.
Бугун юртимиз мактабларида 3 миллиондан ортиқ қиз бола таҳсил олади, Халқ таълими вазирлиги фурсатдан фойдаланиб барча қизларни мазкур сана билан муборакбод этади.