ҲУДУДИЙ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИНМАЛАРИ БИЛАН СОҲАДАГИ ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАДОРЛИГИ ТАҲЛИЛ ЭТИЛДИ

20 май 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари Самарқанд вилоятидаги ўрганишлар давомида туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирлари билан учрашди. 

Учрашувда жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги ва йил якунига қадар халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги муҳокама этилди.

photo2022-05-2010-32-03.jpg

Дастлаб, Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган 2022-2026 йилларда халқ таълими соҳасини ривожлантириш бўйича миллий дастур ва унинг ижросига қаратилган Фармон ҳамда Қарорнинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, таълим сифатини яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, янги методикалар асосида ўқитиш, хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда дарсликларнинг янги авлодини яратиш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш, мактаб раҳбарларининг ваколатларини кенгайтириш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга оид вазифалар тушунтирилди.

Туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирларининг шахсий жавобгарлиги, ислоҳотларни  мактабларгача етиб бориши ва натижадорлигини таъминлашда масъулияти белгилаб берилди.

photo2022-05-2010-32-02.jpg

Учрашувда халқ таълими муассасаларидаги муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳудудий дастурлар ижроси танқидий муҳокама этилди. Туман ва шаҳар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, халқ депутатлари ҳудудий Кенгашлари билан ҳудудий дастурга киритилган ҳар бир вазифани ўз вақтида бажарилишини таъминлаши зарурлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, мактаб битирувчиларини маънавий етук авлод этиб тарбиялашда ўқитувчиларнинг масъулияти, эртанги келажак, мамлакат тақдири ўқитувчилар қўлида  эканлиги тушунтирилди. 

photo2022-05-2010-32-01.jpg

Мулоқот якунида туман ва шаҳар халқ таълими бўлими мудирларининг 2022 йилда амалга оширадиган вазифалари бўйича ахбороти ҳамда соҳани ривожлантиришга оид таклифлари тингланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu