ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ “МАКТАБЛАРНИ ЯШИЛ МАСКАНГА АЙЛАНТИРАМИЗ” АКЦИЯСИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

9 октябрь 2021 йил
image

Халқ таълими вазирлиги юртимизда эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” доирасида умумтаълим мактабларида “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” акциясини эълон қилади. 

Акция доирасида жорий йилнинг 10 ноябрь, яъни ўқув йилининг 2-чорагининг илк куни Тошкент шаҳридаги 255-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида “Зиё дунёси боғи”ни яратиш мақсадида илк кўчат экиш тадбири ўтказилади. Шунингдек шу куннинг ўзида барча мактабларда “Ўзбекистон – яшил макон” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтади.

13 ноябрь (шанба) куни  умумтаълим мактабларида “Мактабни яшил масканга айлантирамиз” шиори остида оммавий дарахт экиш тадбирлари ўтказилади. "Менинг биринчи ниҳолим" номи билан экилган дарахтга рамзий маънода ўқувчиларнинг исми шарифлари ёзиб қўйилади. 

Акция доирасида “Менинг дарахтим” мобил илова дастури ишлаб чиқилиб, 9-11-синф ўқувчилари ўртасида ”Обод мактаб” мобил илова дастурини яратиш бўйича танлов ўтказилади.  

Ўқув йили якунида  “Энг обод мактаб” номинацияси бўйича ғолиб деб топилган 14 та мактаб электрон доска билан тақдирланади.

Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда юртимизда кузатилган об-ҳаводаги ўзгаришлар мазкур акциянинг юксак аҳамиятини кўрсатганлигини инобатга олган ҳолда барча соҳа ходимлари, ўқувчилар, ота-оналар ва кенг жамоатчиликни ушбу акцияда фаол иштирок этишга чақиради.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu