Жорий йилнинг сентябрь ойида «Эл юрт умиди» жамғармасининг навбатдаги, 3-танлови бўлиб ўтган эди. Ушбу танлов 272 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг финал босқичида 680 нафар даъвогар жамғарма грантини қўлга киритиш учун кураш олиб борди.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ танловда қатнашган 141 нафар номзод» Жамғарма стипендиати» деб эътироф этилди ҳамда жаҳоннинг ТОП-300 та қаторига кирувчи етакчи олий таълим муассасаларида таълим олиш имконини қўлга киритди.
Танлов натижаларига кўра, 19 нафар мактаб битирувчиси бакалавриат ва 6 нафар ўқитувчи магистратура таълим дастурлари асосида таҳсил олади.
Ғолиб ўқитувчилар ва улар таҳсил оладиган Олий ўқув юртлари рўйхати:
1. Назира Аҳмедова, Тошкент шаҳри — Sapienza University of Rome (Италия)
2. Гулназ Годарова, Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош тумани — Bristol University (Буюк Британия)
3. Даврон Муҳиддинов, Қашқадарё вилояти, Косон тумани — Новосибирск давлат университети, (Россия)
4. Севарахон Икромова, Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри — The University of Leeds (Буюк Британия)
5. Мунис Хамидов, Самарқанд шаҳри — University of Reading (Буюк Британия)
6. Сарвар Ҳафизов, Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани — University of Glasgow (Буюк Британия)
.