ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ БИР ҚАТОР ХАЛҚАРО МОЛИЯ ТАШКИЛОТЛАРИ БИЛАН ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК ЙЎНАЛИШИДА ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШГА КЕЛИШИБ ОЛДИ

30 сентябрь 2021 йил
image

Жорий йилнинг 29-30 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган Ўзбекистон иқтисодий форуми доирасида Халқ таълими вазирлиги Халқаро молия корпорацияси ва Европа ривожланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорлик юзасидан ўзаро келишувларга эришди.

Жумладан, Халқаро молия корпорацияси билан давлат-хусусий шериклик асосида янги давлат умумтаълим мактабларини ташкил этиш юзасидан молиявий маслаҳат кўрсатиш юзасидан келишувга эришилди

Европа ривожланиш ва тараққиёт банки билан давлат-хусусий шериклик асосида янги давлат умумтаълим мактабларини ташкил этиш ҳамда мавжуд умумтаълим мактаблари инфратузилмаларини яхшилаш юзасидан меморандумлар имзоланди.

Ҳамкорлик доирасида республика ҳудудларида босқичма-босқич давлат-хусусий шериклик асосида янги давлат умумтаълим мактаблари фаолиятини йўлга қўйилиши, уларга хусусий шериклар томонидан хизмат кўрсатилиши ва таъмирланиши ҳамда бугунги кунда фаолият юритаётган давлат умумтаълим мактабларини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

--

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu