ЖОРИЙ ЎҚУВ ЙИЛИДА 9821 НАФАР БИТИРУВЧИ ОЛТИН ВА КУМУШ МЕДАЛЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

23 июнь 2021 йил
image

Хабарингиз бор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

Унга кўра олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича якуний назоратлар, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали ҳулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

photo2021-06-2311-42-20.jpg

Кумуш медаль эса умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд бўлган, умумий ўрта таълим муассасаларининг 10- ва 11-синфларида барча фанлар бўйича йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали ҳулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган битирувчиларга берилади.

2020-2021 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 9821 нафар иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни тантанали топшириш маросимлар ўтказиляпти. Шундан 7183 нафар битирувчи олтин, 2638 нафари эса кумуш медаль соҳиби бўлди.

photo2021-06-2311-42-22.jpg

Шуни алоҳида айтиш жоизки, бу йил республика бўйлаб 2810 нафар битирувчи муддатидан олдин олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, жорий ўқув йилида умумтаълим мактабларни 437 761 нафар битирувчи тамомлади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu