STEAM МАКТАБЛАР ТАШКИЛ ЭТИШ ЛОЙИҲАСИ ПЕДАГОГЛАР БИЛАН МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

23 август 2021 йил
image

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бугун Табиий фанларга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби фаолияти билан танишди.

Мазкур мактаб Президент қарори билан ўтган ўқув йилидан бошлаб кимё-биология фанига ихтисослаштирилган мактаб сифатида қайта ташкил этилган.

photo2021-08-2318-56-04-2.jpg

Мактабда педагогларнинг сифат таркибини яхшилаш ва ўқувчилар билимини ошириш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига йўналтириш борасида бир қатор ижобий ютуқларга ҳам эришилган. Ҳозирда кимё фанидан 1 нафар илмий даражага эга, 6 нафар олий тоифали, 18 нафар биринчи тоифали педагог фаолият юритади. Кимё-биологияга ихтисослашган синфлардан ташқари вариатив ўқув режа асосида ҳам синфлар ташкил этилиши битирувчиларни олий таълим муассасаларига ўқишга киришида қўшимча имконият яратади.

photo2021-08-2318-56-04-3.jpg

Шу билан бирга вазир мактабнинг янги ўқув йилига тайёргарлиги ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Педагогик жамоа билан суҳбатда бўлиб, мазкур мактабни келажакда STEAM йўналишида республикада таянч мактабга айлантириш бўйича фикр алмашиб, уларнинг таклифларини тинглади.

photo2021-08-2319-04-14-2.jpg

Мактабнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида компьютер синфи, 2 та интерактив доска ва телевизор совға қилинди. Шу билан биргаликда, таълим сифатини ошириш учун таъмир ёки жиҳозлар эмас, энг асосийси ўз касбига фидоий бўлган ўқитувчиларни мактабга жалб этиш зарурлиги таъкидланди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu