15 ГА ЯҚИН РИВОЖЛАНГАН ДАВЛАТЛАРДАГИ ЭЛЧИЛАР БИЛАН ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ЭТИЛДИ

12 август 2021 йил
image

Жорий йилнинг 11 август куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевни топшириқларини самарали ижро этиш мақсадида Халқ таълими вазирлигида Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги, жумладан, АҚШ, Бельгия, Германия, Франция, Буюк Британия, Туркия, БАА, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Корея ҳамда Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчилари билан онлайн конференция ташкил этилди.

2k2a3139.jpg

Учрашув давомида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов юртимиздаги умумтаълим мактабларининг инфраструктурасини ривожлантириш, ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ўқувчилар учун яратилаётган имкониятлар бўйича атрофлича маълумот берди. Шунингдек, соҳа олдида турган муаммолар, қилиниши керак бўлган вазифалар ҳамда 2030 йилгача эришилиши керак бўлган амалий натижалар ҳақида тўхталди.

Ўз навбатида, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарҳод Арзиев элчилар билан биргаликда юртимизда таълим тизимини трансформацияси учун ривожланган мамлакатлар эришган ютуқлари ва тажрибасини кенг жорий этиш, кўплаб хорижий инвестиция ва грантларни жалб этиш ҳамда улар хизмат қилаётган мамлакат ташкилот ва компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатишда ҳар томонлама кўмак беришга тайёр эканлигини айтиб ўтишди.

2k2a3168-2.jpg

Учрашув сўнгида Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва элчихоналарнинг мутасадди ходимлари ўртасида доимий ишчи гуруҳ ташкил этилиб, лойиҳаларни бирга амалга оширилишга келишиб олинди. Ислоҳотларни самарали амалга ошириш учун барча вазирлик ва идора бир ёқадан бош чиқариб ишлаши, бир мақсад сари интилиши ва бир бирига ҳар томонлама кўмак бериши мақсадга мувофиқ эканлиги эътироф этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu