ХАЛҚАРО КИМЁ ОЛИМПИАДАСИДА ЎҚУВЧИЛАРИМИЗ 1 ТА ОЛТИН 3 ТА БРОНЗА МЕДАЛИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

2 август 2021 йил
image

2021 йил 25 июль – 2 август кунлари Япония давлати томонидан ташкил этилган 53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) дунёнинг 65 давлатидан 260 нафар ўқувчилар қатнашди. 

Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, 1 та олтин ҳамда 3 та бронза медалларини қўлга киритишди. 

photo2021-08-0217-43-26.jpg

photo2021-08-0217-43-25-3.jpg

53-Халқаро кимё олимпиадасида (IChO) ғолиб бўлган ўқувчиларимиз:

Собиржон Aманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси, олтин медаль; 

Фирдавс  Собиров - Бухоро шаҳар 35-умумтаълим мактаби ўқувчиси,  бронза медаль;

Дурдона Мухторхўжаева – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;

Икромиддин  Боймаҳаммадов – Ибн Сино мактаб-интернати ўқувчиси, бронза медаль;

photo2021-08-0217-43-25-2.jpg

Мазкур ғалаба билан ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини табриклаймиз!

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu