ХАЛҚЛАР ДЎСТЛИГИ КУНИГА “ЁЗНИ ДЎСТИНГ БИЛАН ЎТКАЗ” ШИОРИ ОСТИДА ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

31 июль 2021 йил
image

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан ҳамкорликда жорий мавсумда 192 та стационар оромгоҳларда 52 282 нафар болалар дам олдирилиши режалаштирилган бўлиб, ушбу оромгоҳларга жами 3 840 нафар педагог кадрлар жалб қилинди.

Жорий йилнинг 30 июль ҳолатига 200 та стационар оромгоҳларда 105 минг 767 нафар бола дам олдирилди.

photo2021-07-3010-29-37.jpg

“30 июль – Халқлар дўстлиги куни”га бағишланган “Дўстлик ҳафталиги” ва унинг доирасида ўтказилган “Дўстлик” халқаро форум-фестивали ташкил этилди ва “Ёзни дўстинг билан ўтказ” шиори остида тадбирлар  ўтказилди.

Ушбу тадбирлар тартибига кўра 152 та стационар оромгоҳларда тасвирий санъат йўналишида “Менинг энг яқин дўстим” мавзусида ўқувчилар ўртасида танлов ташкил этилади, ушбу танловда 1240 нафар ўқувчилар ўзларининг севимли дўстлари ҳақида расмлар чизди.

Спортнинг оммавийлигини таъминлаш ва спортнинг ривожлантириш бўйича 84 та соғломлаштириш оромгоҳида “Биз бирмиз, бирга ғалаба қозонамиз” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилиб, унда 2400 нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.

photo2021-07-2918-28-35.jpg

Ўқувчилар ўртасида китоб мутолааси китобхонлик мданиятини ривожлантириш бўйича 46 та стационар оромгоҳларда “Бир асар тарихи” мавзусида “Оқ кема” асарини ёзилиш тарихи ҳақида суҳбат ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатида 402 нафар ўқувчилар иштирок этишди.

Миллий урф-одатлар, анаъаналарни тарғиб қилиш мақсадида 34 та соғломлаштириш оромгоҳларида “Миллий қадриятлар” мавзусида қозоқ, туркман, қирғиз, ўзбек, тожик, рус, қорақалпоқ миллий таомлари бўйича овқатлар фестивали ўтказилди. Ушбу фестивалда 40 яқин турли овқатлар ва пишириқлар кўргазмаси ташкил этилди.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu