ORACLE ACADEMY БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ХАЛҚАРО МАЛАКА ОШИРИШ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

7 август 2021 йил
image

Хабарингиз бор, ўтган йили вазирлик ва Oracle Academy компанияси ўртасида битим имзоланиб, мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 60 нафар информатика ўқитувчиси “Java Foundation”курси бўйича малака ошириш курсларини муваффақиятли тамомлади. Ўз навбатида ушбу ўқитувчилар томонидан жорий йилнинг январь-май ойлари давомида мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига “Фрилансинг” вариатив ўқув режаси асосида Java дастурлаш тили ўргатилди ҳамда тегишли сертификатлар тақдим этилди.

Томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ 2021-2022 ўқув йили давомида 100 нафар иштирокчи учун халқаро малака ошириш курслари ташкил этилиб, унда биринчи гуруҳда 50 нафар ўқитувчи ўзбек ёки рус тилида (08.11.2021 дан 14.03.2022 гача), кейинги гуруҳдаги 50 нафар педагог рус ёки инглиз тилида (31.01.2022 дан 06.06.2022 гача) онлайн-тренингда ўқитиш режалаштирилмоқда.

Ҳурматли педагоглар, марҳамат Oracle Academy томонидан тақдим этилаётган ажойиб имкониятдан самарали фойдаланинг, “Java Foundation” курсини муваффақиятли тамомлаб халқаро сертификат соҳибига айланинг ва мактабингизда ўқувчиларга замонавий касблардан бири – дастурлаш бўйича халқаро курсларни ўқитишни бошланг. Бунинг учун қуйидаги ҳавола орқали жорий йилнинг 15 август кунига қадар тегишли аризани тўлдириб жўнатинг - https://forms.gle/pQ4ywdoeM2fA89wV6

Қўшимча саволлар бўлса, душанба-жума кунлари соат 9-00 дан 18-00 гача 71 241-02-45 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu