Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларининг 5- ва 7-синфларига қабул имтиҳонлари жорий йилнинг 29-30 июль кунлари ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақида
Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест марказининг қўшма қарори имзоланди.
Саралаш танловлари очиқ катта павильон (ҳиёбон, майдон)ларда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Давлат тест маркази томонидан ўтказилади.
Ҳар бир фан йўналишида жами 30 тадан тест саволлари берилади ва 60 дақиқа вақт ажратилади. Шунингдек, тест синовлари бошлангунига қадар қўшимча 20 дақиқа вақт тушунтириш учун ажратилади.
Саралаш танловлари натижаларига кўра ўқувчилар баллар кетма-кетлиги асосида белгиланган квота доирасида қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги саралаш танловларида 106 мингдан ортиқ талабгорлар иштирок этади ва танлов натижаларига кўра 34050 нафар иқтидорли ўқувчилар ихтисослашган мактабларга қабул қилинади.
Ихтисослашган мактабларга қабул тартиби ҳақида қуйидаги хавола орқали батафсил танишишингиз мумкин