ЁШЛАР ВА ТАЛАБАЛАР ФОРУМИДА ИЛМ-ФАН ҲУДУДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ЎЗ ҲИССАСИНИ ҚЎШГАН НОДАВЛАТ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ХОДИМЛАРИ ТАРМОҚ МУКОФОТЛАРИ ВА ТАШАККУРНОМАЛАР БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

9 июль 2021 йил
image

Бугун Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ёшлар ва талабалар форумида Илм-фан ҳудудини ташкил этишга ўз ҳиссасини қўшган нодавлат таълим муассасалари ходимларини тармоқ мукофотлари билан тақдирлади. Ботаника боғида ташкил этилган Ёшлар ва талабалар форумида Халқ таълими вазирлиги томонидан Нодавлат таълим муассасалари ассоциацияси билан ҳамкорликда Илм-фан ҳудудида ёшларни STEM фанларига қизиқтирадиган турли хил экспериментлар ва танловлар ташкил этилди. Ушбу жараёнда қатор нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва педагоглари ўз ҳиссаларини қўшдилар.

photo2021-07-0917-19-11.jpg

Бугунги кунда нодавлат таълим ташкилотлари халқ таълими тизимидаги нодавлат таълим секторини ривожлантиришда, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашда фаоллик кўрсатиб келмоқда.

Нодавлат таълим ташкилотларида таълим олаётган 24 мингдан ортиқ ўқувчилар фан олимпиадалари ва спорт мусобақаларида қатнашиб, юқори натижаларга эришмоқдалар, битирувчиларининг олий таълим муассасаларига киришида юқори кўрсаткичлар қайд этилмоқда. Бу ўз ўрнида, нодавлат таълим ташкилотларида таълим бериб келаётган ўқитувчи ва мураббийларнинг хизматлари катта эканлигидан далолат беради.

photo2021-07-0917-19-11-3.jpg

Айни дамда республикада 200 га яқин нодавлат умумтаълим ташкилотлари фаолият юритиб, уларда 5 мингга яқин раҳбар ва педагог ходимлар фаолият юритиб келмоқда.

photo2021-07-0917-19-11-2.jpg

«Халқ таълими аълочиси» мукофоти билан тақдирланганлар рўйхати билан танишинг:

Светлана Родина ("Sehriyo" мактаби)

Элба Шакасимова ("Sehriyo" мактаби)

Дилдор Худайберганова ("Sehriyo" мактаби)

Дилфуза Халходжаева ("Sehriyo" мактаби)

Шахноза Баймухамедова ("Lider bolalar maktabi")

Гавхар Ортикова ("Lider bolalar maktabi")

Гулнора Умарова ("Erudite Education")

Елена Диляриди ("Erudite Education")

Азиза Бекбулаева ("Erudite Education")

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu