МИЛЛИЙ ЎҚУВ ДАСТУРИ АСОСИДА ДАРС БЕРИШГА ТАЙЁРЛАНАМИЗ!

11 январь 2022 йил
image

Халқ таълими вазирлигининг «Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларининг қишки таътил муддатини узайтириш тўғрисида» ги буйруғи асосида умумий ўрта таълимнинг Миллий ўқув дастури асосида фанларни ўқитиш методикаси бўйича онлайн-тренинглар ташкил этилади.

Қишки таътил даврида ўқитувчиларга халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган Миллий ўқув дастурининг мазмун -моҳиятини етказиш ҳамда янги дарсликлар асосида дарс ўтиш бўйича кўрсатмалар бериш мақсадида ўтказилаётган онлайн машғулотлар 22- январга қадар давом этади.

Жами 58 соат давом этадиган машғулотлар 5 нафар фан доктори, 18 нафар Республика таълим маркази методистлари ҳамда 17 нафар мактаб ўқитувчилари томонидан олиб борилади.

Машғулотларни Республика таълим марказининг YOU TUBE канали орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu