МАКТАБЛАР ҚОШИДА 1900 ТАГА ЯҚИН БЕПУЛ СОҒЛОМЛАШТИРИШ МАЙДОНЧАЛАРИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАЙДИ

15 июнь 2021 йил
image

Ёзги таътил давомида болаларни дам олдириш, соғломлаштириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишини ташкил этиш мақсадида бугундан 762 та мактаблар қошида бепул соғломлаштириш майдончалари ўз фаолиятини бошлади. Мазкур майдончаларда биринчи кунданоқ 1 240 нафар педагоглар ҳамроҳлигида 80 минг нафарга яқин ўқувчилар мароқли дам олишди.

photo2021-06-1515-32-55-3.jpg

Соғломлаштириш майдончаларида болаларни дам олишини ташкил этиш бўйича Педагог ходимлар ҳамда тўгарак раҳбарлари учун ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилиб, мазкур қўлланмалар асосида маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этишга қаратилган тўгарак машғулотлари фаолияти йўлга қўйилди.

photo2021-06-1412-59-11-2.jpg

Маълумот учун:

Соғломлаштириш майдончалари 15 июндан 15 августга қадар ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 08:00 дан 13:00га қадар фаолият юритади.

Мактабларда ёзги мавсум давомида 1 900 тага яқин соғломлаштириш майдончалари ташкил этилади.

info@uzedu.uz
@uzedu
/uzedu.uz
@uzedu
/uzedu