Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилнинг июнь-ноябрь ойларида 5 та муҳум ташаббус бўйича кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақалари ўтказилади.
Мазкур тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўқувчи-ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш, ўқувчи-қизларни ижтимоий фаол ҳаётга жалб этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.
Тадбирлар 2019 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида ўтказилган «Умумтаълим мактабларида 5 ташаббус» фестивалининг мантиқий давомидир.
Ушбу тадбирлар доирасида 14 та кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақалари ўтказилади. Жумладан:
а) Биринчи ташаббус бўйича:
«Ижодкор болалар» фестивали;
«5 ташаббус – санъат билан» шиори остида хор жамоалари фестиваль-танлови;
б) Иккинчи ташаббус бўйича:
«5 ташаббус – спорт билан» шиори остида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида баскетбол спорт туридан мусобақаси;
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида спортнинг шахмат туридан республика биринчилиги;
Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқувчилари ўртасида республика биринчилиги;
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» шиори остида республика биринчилиги;
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ва ўқитувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» спорт мусобақалари;
Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчилари учун «Болажонлар спорт жамоалари» ҳамда юқори синф ўқувчилари ўртасида «Ёшлик спорт жамоалари» республика биринчилиги;
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Кураш - миллий ғуруримиз» шиори остида спортнинг кураш туридан республика биринчилиги;
в) Учинчи ташаббус бўйича:
«5 ташаббус - ахборот технологиялари билан» шиори остида «Болалар техник ижодкорлиги» фестиваль-танлови;
г) Тўртинчи ташаббус бўйича:
«5 ташаббус – китоб билан» шиори остида фестиваль-танлов;
«Ижод, истеъдод ва маҳорат - дўстлик I болалар фестивали»;
д) Бешинчи ташаббус бўйича:
«5ташаббус - беш имконият» шиори остида «Қизларжон» кўрик-танлови.
Мазкур тадбирларда ҳудудларда жами 3,5 млн. нафар ўқувчи-ёшлар иштирок этиши режалаштирилмоқда. Тадбирларда 443 та умумтаълим мактаблари ҳамда 5 307 нафар нафар ўқувчи, ўқитувчилар ғолиб ва совриндор бўладилар.
Ғолиб бўлган ўқувчи, ўқитувчилар ҳамда таълим муассасаларига 30 номга яқин мусиқа жиҳозлари, спорт инвентарлари, компьютер техникаси, медиа жиҳозлар, бадиий адабиётлар ва тикув машиналари совға қилинади.
Тадбирлар жараёнлари ҳақидаги маълумотларни facebook ва телеграм ижтимоий тармоқларида ташкил этилган 5ташаббус_мактабда гуруҳида кузатиб бориш имконияти мавжуд.
Мазкур тадбирларни ташкил этишдан асосий мақсад ўқувчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, янги қирраларини руёбга чиқариш ва эркин фикрлашга шарт-шароитлардан иборат.
Ўқувчилар ўртасида 5 та муҳим ташаббус тадбирлари доирасида йил якунига қадар ўтказиладиган танловлар низомлари тасдиқланган буйруқни юклаб олиш