Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов, Молия вазири ўринбосари Жамшид Абруев ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ҳамкорликда Қашқадарёдаги мактаблар фаолияти билан танишмоқда.
Ҳамкорликда тузилган ишчи гуруҳ томонидан Қашқадарё вилоятидаги 1204 та умумтаълим мактабларнинг моддий техника базаси, шарт-шароитлари таҳлил қилинмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан мактаббай вилоятдаги эскирган парта, стул, доскаларни янгилашга бўлган эҳтиёжлар аниқланиб, ҳар бир мактаб бўйича алоҳида режалар қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бугун мамлакатимизда мактаб таълимини ривожлантириш умуммиллий мақсад, умумхалқ ҳаракати сифатида умуммиллий ҳаракатга айланган. Ушбу ҳаракат доирасида Давлатимиз раҳбари топшириқларига кўра барча поғонадаги раҳбарлар мактаблардаги муаммоларни ўрганиб, уларнинг ечими юзасидан аниқ вазифарлар белгилаб олинмоқда.